12 114.970 so‘m

increase

40.690

14 260.530 so‘m

increase

41.860

162.070 so‘m

increase

1.210

12 114.970 so‘m

increase

40.690

1 соат аввал
Банк
25

Азизбек Ашуров TBC Bank бошқарув раиси ўринбосари ва молиявий директори этиб тайинланди

Азизбек Ашуров TBC Bank бошқарув раиси ўринбосари ва бош молиявий директори лавозимига тайинланди. У аввал ҳам 2020 йилдан 2025 йилгача TBC Bank’да молиявий режалаштириш, таҳлил ва халқаро молиявий ҳисоботлар йўналишида ишлаган.

Азизбек Ашуров TBC Bank бошқарув раиси ўринбосари ва молиявий директори этиб тайинланди
Фото: AI/Pinkod.uz

TBC Bank бошқаруви таркибида ўзгариш юз берди. Компания томонидан очиқланган корпоратив маълумотга кўра, Азизбек Ашуров TBC Bank бошқарув раиси ўринбосари ва бош молиявий директори этиб тайинланди.

Ашуров 2025 йил январь ойидан буён UZCARD тўлов тизимида молия директори лавозимида ишлаб келаётган эди. Бунгача у 2020–2025 йилларда TBC Bank’да фаолият юритган.

Хусусан, 2022 йил апрелидан 2025 йил январигача молиявий режалаштириш ва таҳлил бўлими раҳбари бўлган. Бу лавозимда бюджетлаштириш, молиявий прогнозлар тайёрлаш ва молиявий таҳлил жараёнлари билан шуғулланган.

2020 йил майидан 2022 йил апрелигача эса TBC Bank’да халқаро молиявий ҳисобот стандартлари бўйича катта мутахассис лавозимида ишлаган.

Ашуров 2018–2020 йилларда KPMG Узбекистанъда аудитор ёрдамчиси сифатида фаолият юритган. 2016–2018 йилларда эса Asia Alliance Банкъда бухгалтерия бўлимида катта мутахассис ва бош мутахассис лавозимларида ишлаган.

У Тошкент молия институтининг молия йўналишини тамомлаган.

Мазкур тайинловга қадар TBC Bank бош молиявий директори лавозимида 2022 йилдан бери Давид Габелашвили фаолият юритиб келаётган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+