Август ойида Ўзбекистонда қайси маҳсулот ва хизматлар энг кўп қимматлади?
Август ойида Ўзбекистонда инфляция 0,4 фоизни ташкил этди, йиллик кўрсаткич эса 8,9 фоиздан 8,8 фоизга пасайди.
Шу даврда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари, хизматлар ва ёқилғи нархларида сезиларли ўсиш кузатилди.
Жумладан, ой давомида “арзонлаштирилди” деб эълон қилинган бензин нархи амалда ошгани қайд этилди.

Ўзбекистонда август ойида истеъмол нархлари индекси 0,4 фоизга ошди. Йиллик инфляция суръати эса 8,9 фоиздан 8,8 фоизгача пасайди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида келтириб ўтилган.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида ўртача 0,6% (+6,7% йиллик), ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,3% (+6,6%), хизматлар эса 0,3% (+16,2%) қимматлашди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари
- Тухум – 2,7% арзонлашди (йиллик -6,6%).
- Товуқ болдири ва сон қисми– 2,1% (+5,7%).
- Бошқа парранда гўшти – 1,9% (+6,4%).
- Қўзичоқ гўшти – 1,4% (+28,5%).
- Мол гўшти (суяксиз) – 0,7% (+25%).
- Пахта мойи – 1,6% (+39,4%).
- Шакар – 0,1% арзонлашди (йиллик -4,5%).
Республика бозорларида мол гўштининг а нархларда (1кг учун 65000-75000 сўм оралиғида) фаол сотилиши ўртача нархлар даражасига таъсир кўрсатди ва г нархининг ке ошиб кетмаслигига сабаб бўлди
Мева-сабзавотлар ичида тарвуз 28,7 фоизга (+9,9 фоиз), полиз маҳсулотлари 11,7 фоизга (+3,7 фоиз), карам 11,4 фоизга (+46,5 фоиз), картошка 3,5 фоизга (+32 фоиз), банан эса 2,8 фоизга (+32 фоиз) қимматлашди.
Мева-сабзавотлар ичида тарвуз 28,7 фоизга (+9,9%), полиз маҳсулотлари 11,7 фоизга (+3,7%), карам 11,4 фоизга (+46,5%), картошка 3,5 фоизга (+32%) ва банан 2,8 фоизга (+32%) қимматлашди.
Шу билан бирга, помидор 16,8 фоизга (-34,7%), узум 5,4 фоизга (-39,5%), бақлажон 4,3 фоизга (-12,4%), бодринг 3,1 фоизга (-15,3%) ва булғор қалампири 8 фоизга (-16,6%) арзонлашди. Сабзи нархи 3,1 фоизга тушган бўлса-да, ўтган йилга нисбатан қарийб 70 фоиз юқори даражада қолмоқда. Пиёз эса 2,3 фоизга арзонлашган, бироқ йиллик ҳисобда 40 фоиз юқорилигича сақланмоқда.
Хизматлар сектори
Уй-жой коммунал хизматлари нархи ўртача 3 фоизга, таъмирлаш материаллари эса 0,4 фоизга қимматлашди. Августдан бошлаб Бухоро вилоятида маиший чиқиндиларни олиб чиқиш ва Хоразм вилоятида кўп қаватли уйларни сақлаш тарифлари оширилди.
Автотураргоҳ хизматлари 0,7 фоизга (+13,6%), автомактаб тўловлари 1,6 фоизга (+71,3%), транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш эса 0,6 фоизга (+11,7%) қимматлашди. Шунга қарамай, шаҳарлараро поезд ва самолёт чипталарининг арзонлашуви транспорт хизматлари нархини 0,1 фоизга пасайтирди.
Энг катта ўсиш музей хизматларида (+10,6%) ва уй ҳайвонлари учун ветеринария хизматларида (+9,9%) кузатилди.
Бу ҳолат асосан 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 412 минг сўмгача оширилиши билан боғлиқ.
Тўй ва тантаналар учун бинолар ижараси 1 фоизга, офис буюмлари 0,9 фоизга қимматлашди. Ресторан ва кафеларда ташқарида овқатланиш 0,7 фоизга (+12,4%), меҳмонхоналар 0,4 фоизга (+8%), дам олиш масканлари ва лагерлар 0,3 фоизга (+14,5%) ошди.
Маиший хизматлар орасида энг катта ўсиш нусха кўчириш (+1,3%), косметология (+1,2%), соч бўёқлари (+1,1%) ва мактаб сумкалари (+1,1%) нархларида кузатилди. Юридик хизматлар нархи эса бирданига 9,9 фоизга ошди, бу ҳам БҲМнинг кўтарилиши билан изоҳланади.
Арзонлади дейилган бензин нархи сезиларли даражада кўтарилди
Дори воситалари нархи ой давомида 0,2 фоизга (+8,1%), амбулатор даволаш хизматлари 0,4 фоизга (+9,7%), соғлиқни сақлашнинг бошқа хизматлари эса 0,6 фоизга (+11,6%) қимматлашди.
Август ойида бензин 3,1 фоизга қимматлашиб, йиллик ҳисобда 11,1 фоизга ошди. Нархларнинг ўсиши қуйидагича қайд этилди: АИ-80 – 4,6 фоиз, АИ-91 – 0,3 фоиз, АИ-92 – 2,3 фоиз, АИ-95 – 1,4 фоиз. Текширувларга кўра, ўртача бензин нархлари қуйидагича бўлди:
- АИ-80 – 8746 сўм/литр
- АИ-91 – 11 461 сўм/литр
- АИ-92 – 11 126 сўм/литр
- АИ-95 – 12 983 сўм/литр
- АИ-98 – 16 450 сўм/литр
Қизиғи шундаки, 11 август куни “Ўзбекнефтгаз” компанияси “АИ-92 бензини нархи арзонлаштирилди” деган сарлавҳа билан баёнот эълон қилган эди. Аммо кейинчалик аслида нарх тушиш ўрнига кўтарилгани маълум бўлди.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг таъкидлашича, биржа савдоларида АИ-92 август бошидан бери 4,7 фоизга қимматлаган. 2024 йил 4 ноябрдан, ушбу маркадаги бензин нархи очиқ эълон қилина бошлаганидан буён эса нархлар 12,6 фоизга ошган. Шу даврда Brent маркасидаги юқори навли нефть 22,4 фоизга арзонлаган, доллар курси эса деярли ўзгармаган.
“Эҳтимол, Статқўм 20 августдан кейинги нарх ошишларини ҳали ҳисобга қўшмаган, чунки кузатувлар одатда ойнинг 10–20 кунлари ўтказилади. Натижада, бутун август давомида “арзонлашди” деган ёлғон фонида аслида нархларнинг ке ошиши юз берди”, — дейди иқтисодчи.
Пропан 0,6 фоизга қимматлашди (йиллик ҳисобда 6,1 фоизга арзонлашган), унинг юқори нарх чегараси литри учун 6000 сўм этиб белгиланди. Метан нархи эса ой давомида деярли ўзгармади, бироқ ўтган йилга нисбатан 31 фоиз юқори даражада қолди.