11 797.460 so‘m

increase

22.540

13 608.370 so‘m

increase

20.110

139.770 so‘m

increase

0.600

11 797.460 so‘m

increase

22.540

Якин 1 соат ичида
Иқтисодиёт
36

АҚШда Fed уч йилдан бери илк марта асосий ставкани оширди

АҚШ Федерал резерв тизими базавий фоиз ставкасини 0,25 фоиз пунктга ошириб, 3,75–4 фоиз оралиғига кўтарди. Бу Fed’нинг 2023 йилдан бери ставкани ошириш бўйича биринчи қарори бўлди. Регулятор йил охиригача пул-кредит сиёсатини яна қатъийлаштириши мумкинлигини ҳам кўрсатди.

АҚШда Fed уч йилдан бери илк марта асосий ставкани оширди

АҚШ Федерал резерв тизимининг Очиқ бозорлар бўйича қўмитаси 16 сентябрь кунги йиғилишида асосий ставкани 0,25 фоиз пунктга оширишга қарор қилди. Натижада федерал фондлар ставкаси учун мақсадли диапазон 3,5–3,75 фоиздан 3,75–4 фоизгача кўтарилди.

Бу АҚШда 2023 йилдан бери кузатилган биринчи ставка оширилиши бўлди. Таққослаш учун, Fed 2025 йил сентябрида ставкани 4–4,25 фоизгача пасайтирган, 2026 йил июлида эса уни 3,5–3,75 фоиз оралиғида ўзгаришсиз қолдирган эди.

Ставкани оширишга инфляциянинг Fed белгилаган 2 фоизлик мақсаддан юқори қолаётгани асосий сабаб бўлди. Август ойида АҚШда истеъмол нархлари бир йил аввалгига нисбатан 3,4 фоизга ошди.

Fed раҳбарияти ставка бўйича бу йил яна бир марта қарор қабул қилиши мумкинлигини ҳам кўрсатмоқда. Аксарият регулятор вакиллари йил якунига бориб ставка 4–4,25 фоиз оралиғига чиқишини прогноз қилмоқда.

Юқори ставкалар АҚШда кредит олишни қимматлаштиради. Хусусан, кредит карталари ва автокредитлар бўйича фоизлар ошиши мумкин, ипотека ставкаларига эса билвосита юқорига босим беради. Айни пайтда юқори фоизлар депозит ва жамғарма маҳсулотларининг даромадлилигини қўллаб-қувватлайди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+