12 160.990 so‘m

decrease

-72.680

14 178.500 so‘m

decrease

-55.380

153.920 so‘m

decrease

-0.920

12 160.990 so‘m

decrease

-72.680

18 сентябрь, 12:30
Иқтисодиёт

АҚШда Fed асосий ставкани 9 ой ичида илк маротаба пасайтирди

АҚШ Марказий банки декабрдан буён илк бор асосий фоиз ставкасини чорак пунктга пасайтириб, уни 4,00–4,25% оралиққа туширди. Fed раиси Жером Пауэлл октябрь ва декабрь ойларида яна икки марта пасайиш бўлиши мумкинлигини билдирди.

АҚШда Fed асосий ставкани 9 ой ичида илк маротаба пасайтирди
Фото: AI / Pinkod.uz

АҚШда Федерал резерв тизими асосий фоиз ставкасини пасайтирди.

Бу 9 ой ичидаги биринчи амалга оширилган пасайиш бўлиб, сабаб сифатида ишсизликнинг ошиб бораётгани кўрсатилмоқда. АҚШ Марказий банки меҳнат бозорида қора танлилар орасида ишсизлик кўпайиши, иш ҳафтасининг қисқариши ва бошқа заифлик белгиларини қайд этди. Шу сабаб, келгусида ҳам яна пасайишлар кутилмоқда.

Қарор президент Доналд Трамп талаб қилган йўналишга мос бўлди, бироқ у сўраган кескинроқ пасайишлардан анча енгилроқдир. Янги Fed аъзоси Стивен Миран эса янада катта пасайиш тарафдори бўлиб, қарорга қарши овоз берган ягона шахс бўлди.

Fed раиси Жером Пауэлл асосий фоиз ставкаси чорак фоиз пунктга туширилиб, 4,00–4,25% оралиққа келтирилганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, октябрь ва декабрь ойларида ҳам пасайиш бўлиши мумкин. Fed раиси ҳозирги асосий масала — меҳнат бозорининг заифлашиб бориши эканлигини айтди.

“Хавфсиз йўл йўқ. Қайси йўлни танлаш кераклиги ҳам аниқ эмас. Биз инфляцияни ҳам ҳисобга олишимиз керак, лекин бандликни ҳам эътиборсиз қолдиролмаймиз”, — деди Пауэлл

Пауэллнинг фикрича, иш ўринлари яратилиш суръати энди ишсизликни барқарор ушлаб туришга етмаяпти. Корхоналар эса деярли янги ишчи олмаяпти. 

“Кўряпмизки, озчиликларда ишсизлик ортмоқда. Ёшларда ҳам иқтисодий вазиятдан кўпроқ зарар кўриш ҳолати бор. Янги иш ўринларининг камлиги меҳнат бозорининг заифлашаётганини кўрсатмоқда. Бизга энди бундан ортиқ сусайиш керак эмас”, — деди у.

Ёз давомида Fed сиёсатини аста-секин ўзгартирди. Трамп маъмурияти киритган юқори божлар доимий инфляция келтириб чиқармаслиги аниқ бўлди. Нархлар йил охиригача бироз тезроқ кўтарилиши мумкин, лекин кейинчалик босим камаяди. Шу билан бирга, меҳнат бозоридаги заифлик белгилари кўпаймоқда, иш ўринлари ўсиши эса деярли тўхтаб қолган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+