12 172.180 so‘m

increase

35.610

14 357.090 so‘m

increase

38.360

157.450 so‘m

decrease

-0.250

12 172.180 so‘m

increase

35.610

8 соат аввал
Технология
51

АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши ҳужумда Claude AI’дан фойдаланган

AI модели разведка маълумотларини таҳлил қилиш, ҳужум учун нишонларни танлаш ҳамда жанговар сценарийларни компьютер симуляцияси орқали олдиндан ҳисоблаш мақсадида қўлланган.

АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши ҳужумда Claude AI’дан фойдаланган
Фото: AI/Pinkod.uz

АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши ҳужумни режалаштиришда Anthropic компаниясининг Claude номли сунъий интеллект моделидан фойдалангани айтилмоқда. Бу ҳолат Доналд Трамп ҳужумдан бир неча соат олдин барча федерал идораларга ушбу AI’дан фойдаланишни тўхтатишни буюрганига қарамай юз берган.

The Wall Street Journal ва Axios нашрларига кўра, Claude АҚШ ва Исроил томонидан шанба куни бошланган кенг кўламли бомбардимон вақтида ишлатилган. Сунъий интеллект тизимлари ҳарбий жараёнларга шунчалик чуқур кириб борганки, уларни бирданига тизимдан чиқариб ташлаш жуда мураккаб.

Маълумотларга кўра, АҚШ ҳарбий қўмондонлиги Claude’дан разведка маълумотларини таҳлил қилишда, ҳужум учун нишонларни танлашда ва жанговар вазиятларни компьютер симуляцияси орқали олдиндан ҳисоблашда фойдаланган.

Жума куни, яъни Эронга ҳужум бошланишидан бир неча соат олдин, Трамп барча давлат идораларига Claude’дан фойдаланишни дарҳол тўхтатишни буюрган. У Truth Соcиалъдаги баёнотида Anthropic’ни “ҳақиқий дунёни тушунмайдиган одамлар бошқараётган радикал чап AI компанияси” деб танқид қилган.

Можаро январь ойида АҚШ ҳарбийлари Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олиш операциясида ҳам Claude’дан фойдалангани сабабли бошланган. Anthropic бунга қарши чиққан ва ўз қоидаларига кўра Claude зўравонлик, қурол яратиш ёки кузатув мақсадларида ишлатилмаслиги кераклигини эслатган.

Шундан сўнг Трамп, Пентагон ва Anthropic ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган. Мудофаа вазири Пит Хегсет X тармоғида компанияни “манманлик ва хиёнат”да айблаб, Америка ҳарбийлари технология компанияларининг сиёсий қарашларига боғлиқ бўлиб қолмаслигини айтган. У Антҳропиcънинг барча AI моделларидан ҳар қандай қонуний мақсадда тўлиқ фойдаланиш имконияти берилишини талаб қилган.

Шу билан бирга, у ҳарбий тизимлардан Claude’ни дарҳол чиқариб ташлаш осон эмаслигини тан олган. Чунки бу технология аллақачон кўплаб жараёнларга интеграция қилинган. Шунинг учун Anthropic яна олти ойгача хизмат кўрсатишда давом этади, бу вақт ичида Пентагон бошқа, “янада ишончли ва ватанпарвар” хизматга ўтиши керак.

Anthropic билан ҳамкорлик узилгач, унинг ўрнини OpenAI эгаллаган. OpenAI бош директори Сем Альтман Пентагон билан келишувга эришилганини ва компания воситалари, жумладан ChatGPT, ҳарбийларнинг махфий тармоғида қўлланилишини маълум қилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+