12 165.240 so‘m

decrease

-25.190

14 330.650 so‘m

decrease

-32.110

159.420 so‘m

decrease

-2.670

12 165.240 so‘m

decrease

-25.190

13 май, 2025
Банк
742

Анорбанк биринчи чоракдаги соф фойдаси 10 баробардан кўпроққа ортди

Корпоратив молиявий ҳисоботга кўра, Анорбанк 2025 йилнинг биринчи чорагини 117 миллиард сўм соф фойда билан якунлади. 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридаги натижага нисбатан 958,8 фоизга ёки 10,6 баробарга кўпроқдир.

Анорбанк биринчи чоракдаги соф фойдаси 10 баробардан кўпроққа ортди
Фото: AI / Pinkod.uz

Корпоратив молиявий ҳисоботга кўра, Анорбанк 2025 йилнинг биринчи чорагини 117 миллиард сўм соф фойда билан якунлади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридаги натижаларга нисбатан 958,8 фоизга ёки 10,6 баробарга кўпроқдир.

Банкнинг жами активлари ҳозирда 11,9 триллион сўмни ташкил этмоқда. Бу йил бошидан буён қарийб 1,8 триллион сўмга ўсганини билдиради. Шу билан бирга, Анорбанкнинг мажбуриятлари ҳам ортиб, 10,7 триллион сўмга етган.

Молиявий натижаларга кўра, банк ҳисобот даврида жами 672,5 миллиард сўмлик фоизли даромад олган. Соф фоизли даромад эса 140,2 миллиард сўмни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 418,7 миллиард сўмга кўпроқдир.

Бундан ташқари, Анорбанк фоизсиз даромадлари ҳисобидан 166,2 миллиард сўм ишлаб топган. Бу сегментда 15,5 фоизлик ўсиш қайд этилган.

Оператив харажатларга тўхталадиган бўлсак, банк ходимларининг ойлик маошларига 57,4 миллиард сўм сарфлаган. Шунингдек, 13,5 миллиард сўм миқдорида даромад солиғи тўланган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+