12 093.350 so‘m

increase

4.370

13 867.440 so‘m

increase

65.450

155.220 so‘m

increase

0.750

12 093.350 so‘m

increase

4.370

10 апрель, 11:08
Банк
494

Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган эсдалик тангалари сотувга чиқарилди

Марказий банк Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангалари ҳамда сувенир тўпламларини сотувга чиқарди. Оғирлиги 31,1 грамм бўлган тангалар юқори коллексион қийматга эга бўлиб, уларнинг нархлари Марказий банк томонидан мунтазам янгиланиб борилади.

Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган эсдалик тангалари сотувга чиқарилди
Фото: AI/Pinkod.uz

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари савдосини йўлга қўйди.

Сотувга буюк саркарда сиймоси тасвирланган, оғирлиги 31,1 грамм бўлган икки хил дизайндаги эсдалик тангалари ҳамда ҳар бири 31,1 граммдан иборат уч доналик сувенир тўпламлари чиқарилган.

Тангалар 999,9 асилликдаги олтин ва кумушдан тайёрланган бўлиб, улар юқори бадиий ва коллексион қийматга эга.

Тангалар нархлари ҳамда уларнинг банклардаги мавжудлиги ҳақидаги янгиланган маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлари орқали ҳар куни эълон қилиб борилади.

10 апрель ҳолатига уларнинг нархлари:

Оғирлиги

Сотиш нархи

Қайтариб сотиб олиш нархи

31,1 гр (олтин)

61 145 000 сўм

57 069 000 сўм

31,1 гр (кумуш)

1 811 000 сўм

888 000 сўм

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+