12 014.370 so‘m

increase

40.930

13 280.680 so‘m

decrease

-1.460

146.190 so‘m

increase

1.660

12 014.370 so‘m

increase

40.930

Якин 3 соат ичида
Банк
11

Акмал Мансуров Apex Bank бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди

У аввал Asia Alliance Bank’да худди шу лавозимда ишлаган ва 2026 йил февралида банк раҳбариятидан кетган эди. Янги тайинлов Apex Банк’да Ольга Нуманова ва Шароф Икрамовнинг ваколатлари тугатилганидан кейин амалга оширилди.

Акмал Мансуров Apex Bank бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди

Apex Bank кузатув кенгаши 12 ноябрь куни Акмал Шуҳратович Мансуровни бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди. 

Мансуров илгари Asia Alliance Bank бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган. У мазкур лавозимга 2024 йил 13 февралда тайинланган, 2026 йил 30 январда эса унинг ваколатларини тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган. Меҳнат шартномаси 9 февралдан бекор қилинган.

1982 йилда туғилган Мансуров банк соҳасидаги фаолиятини 2003 йилда бошлаган. У турли банклар ва компанияларда ишлаган, 2020 йилда Asia Alliance Bank’нинг операциялар бўлимига раҳбарлик қилган.

Янги тайинлов Apex Bank раҳбариятидаги навбатдаги ўзгариш бўлди. Аввалроқ, 6 ноябрь куни банк кузатув кенгаши бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Ольга Нуманова ва унинг ўринбосари Шароф Икрамовнинг ваколатларини тугатган эди.

Нуманова 2025 йил декабридан банк бошқаруви раиси вазифасини бажариб келган. Унинг кетишидан кейин мазкур лавозимни вақтинча бажариш Шерзод Маджитовга юклатилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+