12 998.910 so‘m

increase

13.900

13 439.570 so‘m

increase

154.610

131.290 so‘m

increase

1.450

12 998.910 so‘m

increase

13.900

17 январь, 19:14
Иқтисодиёт

Аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш учун кичик бизнес лойиҳаларига 120 трлн сўм ажратилади

5,2 миллион фуқаро бандлиги таъминланиб, 1,5 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилади.

 

300 та оғир маҳаллада қуёш энергияси лойиҳалари ишга туширилиб, уларга камбағал оилалар ишга олинади.

 

Шунингдек, туризм ва электрон тижорат марказларида ҳам янги иш ўринлари яратилади

Аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш учун кичик бизнес лойиҳаларига 120 трлн сўм ажратилади
Фото: AI / Pinkod.uz

Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар берди.

2025 йилда 5,2 миллион фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва 1,5 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш режалаштирилган. Биринчи марта 60 та туман ва шаҳар камбағаллик ҳамда ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади.

Маҳалла банкирлари билан бирга 1,5 миллион аҳоли доимий ишга жойлаштирилиб, 2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади. Шу мақсадда бу йил кичик бизнес лойиҳаларига жами 120 триллион сўм кредит ажратилади.

Инновацион лойиҳалар ва маҳаллий ривожланиш.

  • Қуёш энергияси лойиҳалари. Хорижий тажриба асосида 32 та йўналишда камбағалликни қисқартириш бўйича янги ёндашувлар йўлга қўйилади. Мисол учун, 300 та оғир маҳаллада умумий қуввати 107 мегаватт бўлган қуёш электр станциялари ишга туширилиб, уларга камбағал оилалар аъзолари кооперация асосида ишга олинади.
  • Ўрмон ва доривор ўсимликлар етиштириш. 123 та туманда камбағал аҳоли 20 минг гектар ўрмон ва кўчатзор барпо этиш ҳамда доривор ўсимликлар етиштиришга жалб этилади ва улар эккан ҳар 100 та дарахт учун 375 минг сўм субсидия тўланади.
  • Туризм ва электрон тижорат. Туризм салоҳияти бор жойларда меҳмон уйлари ва ошхоналар, муайян почта бўлимларида электрон тижорат марказлари очилиб, камбағал оила вакиллари ишга олинади.

Жорий йилда 6 472 та маҳаллада янги лойиҳалар амалга оширилиб, 210 минг фуқаро камбағалликдан чиқарилиши режалаштирилган. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига бу вазифаларнинг бажарилишини қатъий назоратга олиш топширилди. 

Ҳар бир лойиҳа ва чора-тадбир электрон платформа орқали мониторинг қилинади ва яратилган иш ўринлари солиқ базаси орқали текшириб борилади. Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар ва “маҳалла еттилиги” учун махсус тренинглар ташкил қилинади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+