12 834.610 so‘m

increase

44.180

14 662.260 so‘m

increase

175.820

162.650 so‘m

increase

0.050

12 834.610 so‘m

increase

44.180

22 май, 17:51
Банк

Аҳолига ажратиладиган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 2022 йилдан буён энг паст даражага тушди

Ўзбекистонда аҳолига берилаётган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси сўнгги тўрт ой ичида кетма-кет пасайиб, 2022 йил декабридан буён қайд этилган энг паст даражага етди.

Аҳолига ажратиладиган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 2022 йилдан буён энг паст даражага тушди
Фото: AI / Pinkod.uz

Аҳолига ажратилаётган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг расмий маълумотларида қайд этилган.

Миллий валютада жисмоний шахсларга берилаётган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси кетма-кет тўртинчи ой пасаймоқда. Жумладан, 2025 йил апрель ойида ушбу кўрсаткич 1 фоиз бандга камайиб, 22,6 фоизни ташкил этди. Бу натижа 2024 йил декабрига нисбатан 2,3 фоиз бандга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 2 фоиз бандга пастроқдир.

Шунингдек, бу ставка 2022 йил декабридан буён кузатилган энг паст даража ҳисобланади. Эътиборлиси шундаки, бу ҳисоб-китобларда имтиёзли кредитлар инобатга олинмаган, бу эса реал фоиз ставкаларидаги пасайишни яққол кўрсатади.

Миллий валютада юридик шахсларга ажратилаётган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси эса 2025 йил бошидан буён 0,4 фоиз бандга ошиб, апрель ойида 22,9 фоизни ташкил этди.

Хорижий валютадаги кредитлар

Чет эл валютасида берилаётган қисқа муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси ўтган ойга нисбатан 1,2 фоиз бандга камайиб, 9,4 фоизга тушди. Бу кўрсаткич ўтган йил сентябрь ойидаги даражадан 2 фоиз бандга пастдир.

Хорижий валютадаги узоқ муддатли кредитлар бўйича эса аксинча, фоиз ставкаларида ўсиш кузатилди — сўнгги ойда кўрсаткич 0,5 фоиз бандга ошиб, 10,3 фоизни ташкил этди. Шунга қарамай, бу турдаги кредитлар бўйича йиллик кўрсаткичлар пасайиш тенденциясини намоён қилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+