11 971.640 so‘m

decrease

-8.720

13 160.420 so‘m

increase

26.350

146.330 so‘m

increase

0.710

11 971.640 so‘m

decrease

-8.720

Якин 3 соат ичида
Банк
27

Агробанк бошқаруви раиси ўринбосари Жаҳонгир Хайдаров лавозимидан озод этилди

Агробанк бошқаруви раиси ўринбосари Жаҳонгир Хайдаров соғлиғи билан боғлиқ сабабларга кўра лавозимидан озод этилди. Шу куни унинг “Agro Finans Lizing” АЖ бошқаруви раиси сифатидаги ваколатлари ҳам тугатилган. Хайдаров 2024 йил май ойидан буён Агробанк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Агробанк бошқаруви раиси ўринбосари Жаҳонгир Хайдаров лавозимидан озод этилди

Бу ҳақда банк кузатув кенгашининг 18 ноябрдаги йиғилиш баённомасида маълум қилинган.

Ҳужжатга кўра, Жаҳонгир Хайдаров 17 ноябр куни кузатув кенгашига ёзма ариза билан мурожаат қилган. Унда соғлиғи ёмонлашгани сабабли ишни давом эттириш имконияти йўқлигини билдириб, ўз ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраган.

Кузатув кенгаши аризани кўриб чиқиб, Меҳнат кодексининг 160-моддаси саккизинчи қисмига асосан у билан тузилган меҳнат шартномасини 17 ноябрдан бекор қилиш ва уни банк бошқаруви аъзолари таркибидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган.

Айни пайтда Хайдаров “Agro Finans Lizing” АЖ бошқаруви раиси лавозимидан ҳам кетган. Компания томонидан ошкор қилинган маълумотларга кўра, жамият кузатув кенгаши 17 ноябр куни унинг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Шунингдек, Хайдаров жамиятнинг аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилган. Унинг ўрнига Жамшид Йўлдошев “Agro Finans Lizing” бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида кўрсатилган.

Жаҳонгир Хайдаров ҳақида

Жаҳонгир Хайдаров 1982 йилда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида туғилган. У 2005 йилда Гулистон давлат университетини, 2009 йилда эса Тошкент молия институтини тамомлаган. Мутахассислиги — иқтисодиёт ва банк иши.

Хайдаров банк соҳасида 23 йиллик иш тажрибасига эга. У 2024 йил май ойидан Агробанк бошқаруви раиси ўринбосари сифатида ишлаб келган.

Бундан ташқари, у 2023 йил июл ойида “Agro Finans Lizing” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланган. Бунгача мазкур компания кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+