12 160.990 so‘m

decrease

-72.680

14 178.500 so‘m

decrease

-55.380

153.920 so‘m

decrease

-0.920

12 160.990 so‘m

decrease

-72.680

02 июнь, 10:39
Банк

“Агробанк” АТБга нисбатан жарима қўлланилди

Молиявий санкция банк маҳсулоти рекламасида қонунчилик талаблари бузилганлиги учун қўлланилган.

“Агробанк” АТБга нисбатан жарима қўлланилди

Рақобат қўмитаси “Агробанк” АТБга нисбатан молиявий жарима қўллади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Қўмита томонидан оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган реклама ахборотларининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ўрганилган.

Ўрганишлар давомида “Агробанк” АТБ томонидан тарқатилган “Agrobank Mobile” иловасини юклаб олиб, катта режаларингиз учун уйдан чиқмасдан 100 000 000 сўмгача микроқарз олинг” мазмунидаги рекламалар аниқланган.

Мазкур реклама ахборотларида “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддаси талабларига зид равишда молиявий хизматларни кўрсатишда шартноманинг асосий ва муҳим шартлари тўлиқ келтирилмаган. Рекламанинг бундай шаклда бўлиши эса истеъмолчиларни чалғитишга олиб келиши мумкин.

Ушбу ҳолат юзасидан Қўмита ҳузуридаги Махсус комиссия томонидан “Агробанк” АТБга нисбатан қонунбузарлик ҳолатини кўриб чиқиш бўйича иш қўзғатилиб, унинг якунларига кўра молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан банкка тегишли кўрсатмалар берилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+