12 233.670 so‘m

increase

48.560

14 233.880 so‘m

increase

152.770

154.840 so‘m

increase

2.260

12 233.670 so‘m

increase

48.560

09 октябрь, 10:34
Бозор

5 граммли олтин қуйма нархи илк бор 8 миллион сўмдан ошди

9 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи яна рекорд янгилади. 

Марказий банк маълумотига кўра, бир грамм олтин 1 млн 608 минг сўмни ташкил қилди, 5 граммли қуйма эса илк бор 8 млн 43 минг сўмга етди. 

Йил бошидан бери нархлар 38 марта рекорд янгилаб, умумий ўсиш 43,8 фоизни ташкил қилмоқда.

5 граммли олтин қуйма нархи илк бор 8 миллион сўмдан ошди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи кетма-кет рекордларни янгиламоқда.

Марказий банк маълумотига кўра, 2025 йил 9 октябрь ҳолатида бир грамм олтин қуйманинг нархи 1 млн 608 минг сўмга етди. Шу тариқа, 5 граммли олтин қуйманинг нархи тарихда илк бор 8 миллион сўмдан ошди.

Ҳозирда нархлар қуйидагича белгиланган:

  • 5 грамм — 8 млн 43 минг сўм
  • 10 грамм — 16 млн 85 минг сўм
  • 20 грамм — 32 млн 170 минг сўм
  • 50 грамм — 80 млн 425 минг сўм
  • 100 грамм — 160 млн 851 минг сўм

Йил бошидан буён Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи 38 марта рекорд янгилади. Шу давр мобайнида нархлар 43,8 фоизга ошган.

Нархларнинг бундай кескин ўсиши бевосита жаҳон бозоридаги ҳолат билан боғлиқ. Хусусан, 8 октябрь куни жаҳон бозорида олтиннинг нархи тарихда илк бор 4 минг доллардан ошди.

Олтин нархининг кўтарилиши ҳисобига мамлакатнинг олтин-валюта захиралари ҳам рекордни янгилаб, 55 млрд долларга яқинлашди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+