12 072.960 so‘m

increase

52.480

14 177.280 so‘m

increase

128.950

161.170 so‘m

increase

2.400

12 072.960 so‘m

increase

52.480

3 соат аввал
Иқтисодиёт
36

2026 йил Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 6,8 млн сўмга етди

2026-йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6,83 млн сўмни ташкил этди. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлса, Қашқадарё ва Сурхондарё каби вилоятларда ўсиш кўрсаткичи ўртачадан паст шаклланган.

Соҳалар кесимида энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи молиявий хизматлар, банк ва суғурта соҳасида қайд этилиб, 18,6 млн сўмни ташкил этди. Энг паст кўрсаткич эса таълим ва соғлиқни сақлашда бўлиб, мос равишда 4,6 млн сўм ва 4,1 млн сўмни ташкил этган.

2026 йил Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 6,8 млн сўмга етди
Фото: AI/Pinkod.uz

2026 йил январь–март ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал иш ҳақи 6 млн 825,9 минг сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,4 фоизга ошганини кўрсатади.

Ҳудудлар кесимида иш ҳақи даражаси сезиларли фарқланади. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилиб, ўртача иш ҳақи 11 млн 684,3 минг сўмни ташкил этди (+18,8%). Навоий вилоятида ўртача иш ҳақи 8 млн 453,2 минг сўм бўлди (+15,7%).

ҲудудЎртача иш ҳақи (млн сўм)Ўсиш суръати (%)
Ўзбекистон Республикаси6,83117,4
Қорақалпоғистон Республикаси5,32114,0
Андижон вилояти5,58114,4
Бухоро вилояти5,47115,7
Жиззах вилояти5,14117,3
Қашқадарё вилояти4,67114,3
Навоий вилояти8,45115,7
Наманган вилояти5,10119,0
Самарқанд вилояти5,07116,5
Сурхондарё вилояти4,72112,1
Сирдарё вилояти5,37114,9
Тошкент вилояти6,17113,9
Фарғона вилояти5,02115,7
Хоразм вилояти5,30114,9
Тошкент шаҳри11,68118,8

Қолган ҳудудларда кўрсаткичлар асосан 5–6 млн сўм атрофида шаклланган:

  • Наманган — 5 млн 099,9 минг сўм (+19,0%)
  • Жиззах — 5 млн 142,8 минг сўм (+17,3%)
  • Самарқанд — 5 млн 069,4 минг сўм (+16,5%)
  • Бухоро — 5 млн 472,1 минг сўм (+15,7%)
  • Фарғона — 5 млн 018,9 минг сўм (+15,7%)

Энг паст кўрсаткичлар Қашқадарё (4 млн 665,2 минг сўм) ва Сурхондарё (4 млн 724,2 минг сўм) вилоятларида кузатилди. Бу ҳудудларда ўсиш суръатлари ҳам нисбатан паст — мос равишда 14,3% ва 12,1%.

Соҳалар кесимида транспорт ва логистика етакчи

Иқтисодий фаолият турлари бўйича энг юқори ўсиш ташиш ва сақлаш соҳасида қайд этилди. Ушбу йўналишда иш ҳақи ўтган йилга нисбатан 22,5 фоизга ошиб, 10 млн 709,3 минг сўмга етган.

Молиявий сектор ҳам юқори даромадли йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда. Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида ўртача иш ҳақи 18 млн 595,8 минг сўмни ташкил этиб, 18,2 фоизга ошган.

Саноат соҳасида ўртача иш ҳақи 8 млн 025,6 минг сўм (+16,1%) бўлган бўлса, таълим соҳасида бу кўрсаткич 4 млн 615,9 минг сўмни (+14,2%) ташкил этди. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўналишида эса ўртача иш ҳақи 4 млн 111,6 минг сўм бўлиб, ўсиш суръати 13,0 фоизни ташкил этди.

Ички тармоқларда фарқ янада катта

Ахборот ва алоқа соҳасида ўртача иш ҳақи 16 млн 525,4 минг сўмни ташкил этди. Ушбу йўналишда энг юқори даромад ахборот хизматлари сегментида кузатилиб, 21 млн 936,0 минг сўмга етган. Компьютер дастурлаштириш ва маслаҳат бериш хизматларида иш ҳақи 21 млн 199,2 минг сўмни, алоқа хизматларида эса 12 млн 505,5 минг сўмни ташкил этган.

Банк ва молия секторида қайта суғурталаш йўналиши етакчилик қилмоқда — 24 млн 313,3 минг сўм. Молиявий хизматлар кўрсатиш ва суғуртага оид ёрдамчи фаолиятда 20 млн 582,1 минг сўм, бошқа молиявий хизматларда эса 18 млн 081,9 минг сўм миқдорида иш ҳақи қайд этилган.

Таълим тизимида эса ички тафовут сезиларли: олий таълим муассасаларида ўртача иш ҳақи 10 млн 843,9 минг сўмни ташкил этган бўлса, техник ва профессионал таълимда 4 млн 931,9 минг сўм, умумий ўрта таълимда 4 млн 474,8 минг сўм ва мактабгача таълимда 2 млн 485,2 минг сўмни ташкил этган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+