12 132.480 so‘m

decrease

-5.380

14 360.000 so‘m

decrease

-19.720

159.090 so‘m

increase

0.960

12 132.480 so‘m

decrease

-5.380

11 соат аввал
Банк
60

2026 йил Ўзбекистонда бирорта банк хусусийлаштирилмайди — янгиланган стратегия

Янгиланган “Ўзбекистон–2030” стратегиясига кўра, 2026 йилда давлат банклари сони 9 та даражасида сақланиб қолади. 2027 йилда улар 7 тага, 2028 йилда 6 тага, 2029 йилда 5 тага ва 2030 йилда 4 тага қисқартирилиши режалаштирилган.

2026 йил Ўзбекистонда бирорта банк хусусийлаштирилмайди — янгиланган стратегия
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистон 2026 йилда давлат банкларини хусусийлаштиришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда 16 февраль куни президент томонидан тасдиқланган янгиланган “Ўзбекистон–2030” стратегиясида келтирилган.

Ҳозирда давлатга тегишли тўққизта банк мавжуд: NBU, “Агробанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Асакабанк”, “Халқ банки”, “Бизнесни ривожлантириш банки”, “Микрокредитбанк”, “Алоқабанк” ва “Туронбанк”.

Ҳужжатга кўра, 2026 йилда давлат банклари сони ўтган йил даражасида сақланиб қолади. Бироқ кейинги йилларда кенг кўламли хусусийлаштириш режалаштирилган.

2027 йилда давлат банклари сони 7 тага қисқаради. 2028 йилда улар 6 та, 2029 йилда 5 та, 2030 йилда эса 4 та бўлади. Шундай қилиб, давлат бешта банкни сотишни ва ўз тасарруфида тўртта банкни қолдиришни режалаштирмоқда. Қайси банклар сақлаб қолиниши ҳужжатда кўрсатилмаган.

Тасдиқланган янгиланган “Ўзбекистон–2030” стратегиясидаги кўрсаткичлар 2025 йил декабрь ойи охирида президент топшириғи билан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган лойиҳа вариантидан бироз фарқ қилади. Жамоатчиликка тақдим қилинган лойиҳада 2026 йилда ҳам битта давлат банкини хусусийлаштириш режалаштирилгани назарда тутилган эди.

2023 йил сентабрда қабул қилинган стратегиянинг аввалги талқинида эса давлат мулкида 3–4 та банкни сақлаб қолиш кўзда тутилган эди.

Ўзбекистонда банкларни хусусийлаштириш

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, “Ўзсаноатқурилишбанк”ни хусусийлаштиришнинг якуний босқичи 2025–2026 йилларга режалаштирилган эди. Бироқ янгиланган стратегиядан келиб чиқиб, 2026 йилда ҳеч бир банк сотилмаслиги мумкин.

Шунингдек, иқтисодчи Отабек Бакировнинг фикрича, яқин йилларда кичик банклардан бири — “Алоқабанк” ёки “Туронбанк” хусусийлаштирилиши мумкин. Унга кўра, “Ўзсаноатқурилишбанк” ёки “Асакабанк”ни 2028 йилдан олдин сотиш эҳтимоли паст.

Бундан ташқари, хусусийлаштиришга тайёргарлик доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЙТТБ) 2026 йилда “Асакабанк” акцияларининг 15 фоизини сотиб олиб, банк акциядорлари таркибига кириши режалаштирилган.

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг хусусийлаштириш стратегиясида эндиликда эътибор кўпроқ Саноатқурилишбанк (SQB) га қаратилаётганини маълум қилган эди

2025 йил сентабр ойида эса Фраклин Темпетон ишончли бошқарувидаги Миллий инвестиция жамғармаси (УзНИФ) устав капиталига “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 30 фоиз улуши ўтказилган эди.  

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+