12 168.980 so‘m

increase

40.960

14 588.170 so‘m

increase

169.170

159.890 so‘m

increase

1.370

12 168.980 so‘m

increase

40.960

37 дақиқа аввал
Банк
18

2025 йилда Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми қарийб 19 млрд долларга етди

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,2 фоизга кўпроқдир. Шунингдек, ўтган йилда аҳоли томонидан валюта сотиш ва харид қилиш ўртасидаги ижобий тафовут 9,7 млрд долларни ташкил этди.

2025 йилда Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми қарийб 19 млрд долларга етди
Фото: AI/Pinkod.uz

2025 йилнинг январь–декабрь ойларида чет элдан Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ҳажми 18 млрд 889 млн долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,2 фоизга ёки 4,1 млрд долларга кўпроқдир.

Бу ҳақда 2026 йил 28 январь куни Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича қарорига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Манбага кўра, 2025 йил давомида ўртача ойлик пул ўтказмалари ҳажми 1 млрд доллардан юқори бўлган. Энг катта кўрсаткичлар июль ойида — 1,97 млрд доллар, августда — 1,91 млрд доллар ҳамда октябрда — 1,86 млрд доллар қайд этилган.

Пул ўтказмалари ҳажмининг ўсишига асосан ташқи омиллар, хусусан рубль курсининг мустаҳкамланиши ва бошқа давлатларга меҳнат мигрантлари оқимининг ортиши таъсир кўрсатган.

Марказий банк хориждан келаётган пул маблағлари оқими ташқи манбалар ҳисобидан аҳоли даромадларини оширувчи муҳим омил бўлиб қолаётганини таъкидлади. Умуман олганда, мазкур ўсиш ички истеъмолни қўллаб-қувватлаб, валюта бозорида барқарорликни сақлашга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, 2025 йилда аҳоли томонидан валюта сотиш ва харид қилиш ўртасидаги ижобий тафовут 9,7 млрд долларни ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 1,4 баробар ошган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+