12 191.300 so‘m

decrease

-29.680

14 464.980 so‘m

decrease

-30.320

158.510 so‘m

increase

0.130

12 191.300 so‘m

decrease

-29.680

7 соат аввал
Банк
35

1 сентябрдан электромобиллар учун 16 фоизли имтиёзли автокредитлар ажратиш йўлга қўйилади

Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан электромобиль хариди учун банклар томонидан 16 фоизгача ставкада автокредитлар ажратиш бошланади. Фоизларнинг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

1 сентябрдан электромобиллар учун 16 фоизли имтиёзли автокредитлар ажратиш йўлга қўйилади
Фото: AI/Pinkod.uz

2026 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда электромобиллар хариди учун имтиёзли автокредитлар ажратиш йўлга қўйилади. 

Бу 16 февраль куни имзоланган, “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йили доирасидаги ислоҳотлар дастурлари ҳамда “Ўзбекистон–2030” стратегиясини амалга оширишга қаратилган 22-сон Президент фармонида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб электромобиллар сотиб олиш учун банк автокредитларини адолатли тақсимлаш тизими жорий этилади ва улар бўйича фоиз ставкаси 16 фоизгача этиб белгиланади. Кредит ставкасининг белгиланган меъёрдан юқори қисми тижорат банкларига давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Дастлабки босқичда 15 мингта электромобил учун мазкур дастур доирасида кредитлар берилади.

Мазкур дастурни молиялаштириш тижорат банклари маблағлари (келишув асосида), хорижий ташкилотлар грантлари ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Фармон ижроси Марказий банк, Ўзавтосаноат ва Божхона қўмитаси зиммасига юклатилган.

Ушбу чора-тадбирлар Шавкат Мирзиёевнинг 13 февраль куни тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашга бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси доирасида амалга оширилмоқда. Унда автокредитлар бўйича ставкаларни пасайтириш ва кредит ҳажмини кенгайтириш вазифаси қўйилган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+