12 910.150 so‘m

decrease

-14.770

14 660.770 so‘m

increase

40.100

159.780 so‘m

decrease

-0.160

12 910.150 so‘m

decrease

-14.770

21 апрель, 11:33
Бозор

Олтин қуймалари нархи рекордни янгилади

Хусусан, 5 граммлик олтин қуймаси айни вақтда 7 млн 275 минг сўмдан сотилмоқда.

Жаҳон биржаларида эса олтин нархи $3 400 га яқинлашиб, максимал нарх $3 389 га чиқди. 

Олтин қуймалари нархи рекордни янгилади
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, олтин қуймалари нархи тарихий рекордни янгилади. Хусусан, 5 граммлик олтин қуймаси айни вақтда 7 млн 275 минг сўмдан сотилмоқда. 1 грамм олтин нархи эса 1 млн 454 минг 920 сўмни ташкил қилмоқда. 

Тўлиқ нархлар:

  • 5 грамм — 7 млн 275 минг сўм
  • 10 грамм — 14 млн 549 минг сом
  • 20 грамм — 29 млн 98 минг сўм
  • 50 грамм — 72 млн 746 минг сўм
  • 100 грамм — 145 млн 492 минг сўм

Ўзбекистонда Марказий банк томонидан 999,9 софликдаги олтиндан  5, 10, 20, 50 ва 100 граммли қуймалар сотувга чиқарилган ва қуймалар нархини регулятор ҳар куни янгилаб боради

Олтин қуймаларини банклардан сотиб олиш имконияти мавжуд. Банкларнинг манзиллари ва батафсил маълумотларни Марказий банк расмий сайтидан топиш мумкин.

Жаҳон бозорида олтин нархи 

Жаҳон биржаларида олтин нархи троя унция учун $3 400 га яқинлашиб, максимал нарх $3 389 га чиқди. Хабар нашр қилинаётган пайтда қимматбаҳо металл $3 383 дан савдо қилинмоқда. 

2024 йилни $2 700 атрофида якунлаган олтин нархи, 2025 йилнинг иккинчи чораги бошига келиб, тарихда илк бор $3 350 га етди.

Goldman Sachs’нинг янгиланган прогнозига кўра, олтин нархи 2025 йилда троя унция учун $3 700 га чиқиши мумкин. UBS Group эса жорий йилда нарх $3 500 га чиқишини кутмоқда. 

Иккала прогнозга ҳам асосий сабаб сифатида Марказий банклар томонидан кучли талаб, глобал савдо можаролари ва рецессия хавфининг ортиб бораётгани кўрсатилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+