12 969.560 so‘m

decrease

-10.770

14 768.440 so‘m

decrease

-10.960

157.090 so‘m

increase

2.580

12 969.560 so‘m

decrease

-10.770

4 кун аввал
Бозор

Олтин нархи тарихда биринчи маротаба $3 200 дан ошди

Олтин нархи жаҳон бозорида троя унция учун илк маротаба $3 200 дан ошди.

Шунингдек, Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган олтин қуймалари нархи ҳам рекордни янгилади. 

Ҳозирда 5 граммлик олтин қуймаси банкларда 6 млн 883 минг сўмдан сотилмоқда.

Олтин нархи тарихда биринчи маротаба $3 200 дан ошди
Фото: AI / Pinkod.uz

Олтин нархи тарихий рекорд ўрнатди. 11 апрель куни олтин нархи жаҳон бозорида троя унция учун илк маротаба $3 200 дан ошди. Хабар нашр қилинаётган пайтда қимматбаҳо металл биржаларда $3 225 атрофида савдо қилинмоқда. 

Олтин нархининг бундай кўтарилишини Доналд Трампнинг мамлакатларга эълон қилган юқори бож тарифларини 90 кунга тўхтатиб туриш ҳақидаги қарори билан боғлаш мумкин. Айнан мазкур эълондан сўнг олтин нархи яна ошишни бошлаган эди ва ҳозирга келиб рекорд миқдорга етди. 

Олтин нархи бўйича юқори прогнозни Macquarie Group тақдим этган бўлиб, унинг тахминига кўра, 2025 йилнинг учинчи чорагида олтин нархи $3,500 га етиши мумкин.

Ундан ташқари, Goldman Sachs’нинг энг охирги прогнозига кўра, олтин нархи $3 300 га чиқиши ҳам мумкин. 

Ўзбекистонда олтин нархи

11 апрель куни Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган олтин қуймалари нархи ҳам рекорд даражага етди. 5 граммлик олтин қуйма нархи илк маротаба 6,8 млн сўмдан ошди. Олтин қуймаси бир грами ҳозирда 1 млн 376 минг 560 сўмга баҳоланмоқда. 

Тўлиқ нархлар:

  • 5 грамм — 6 млн 883 минг сўм
  • 10 грамм — 13 млн 766 минг сом
  • 20 грамм — 27 млн 531 минг сўм
  • 50 грамм — 68 млн 828 минг сўм
  • 100 грамм — 137 млн 656 минг сўм

Ўзбекистонда Марказий банк томонидан 999,9 софликдаги олтиндан  5, 10, 20, 50 ва 100 граммли қуймалар сотувга чиқарилган ва қуймалар нархини регулятор ҳар куни янгилаб боради

Олтин қуймаларини банклардан сотиб олиш имконияти мавжуд. Банкларнинг манзиллари ва батафсил маълумотларни Марказий банк расмий сайтидан топиш мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+